locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тезкор! Шаҳбоз Умаров жароҳат олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тезкор! Шаҳбоз Умаров жароҳат олди
ФОТО: Transfermarkt.com

Қозоғистоннинг “Турон” клуби аъзоси, ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, Умаров машғулотлар чоғида олган жароҳати сабаб бўлажак ўйинларни ўтказиб юборади.

Текширувлар шуни кўрсатдики, вакилмиз сон қисмини шикастлаб олган ва камида икки ҳафтага сафдан чиққан.

Маълумот учун, Шаҳбоз Умаров жорий мавсум Премьер-лигада 3 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 400 минг еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг