locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тезкор. Ираола — «Ливерпуль» бош мураббийи (Романо)

Шартнома имзоланиши ҳақида яқин вақт ичида эълон қилинади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ираола – «Ливерпуль» бош мураббийи (Романо)
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» Андони Ираолани клуб бош мураббийи лавозимига тайинлаш бўйича принципиал келишувга эришди.

Сўнгги 48 соат ичида музокаралар сезиларли даражада илгарилади ва битим тузилди. Шартнома имзоланиши ҳақида яқин вақт ичида эълон қилинади.

30 май куни «Ливерпуль» бош мураббий Арне Слотнинг ўз лавозимини тарк этганини эълон қилганди.

43 ёшли мутахассиснинг сўнгги клуби «Борнмут» бўлди, у жорий мавсум якунида жамоани тарк этди. Ираола қўл остида «олчалар» 57 очко тўплаб, Англия чемпионати турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан ўрин олди.

«Ливерпуль» 60 очко билан бешинчи ўринни эгаллади. Испаниялик мутахассис «Борнмут»ни 2023 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг