locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Терзич «Атлетик» бош мураббийига айланиши мумкин — Романо

Бильбао клубининг амалдаги устози Эрнесто Вальверде мавсум сўнггида «басклар»ни тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германиялик мутахассис Эдин Терзич Бильбаонинг «Атлетик» клуби бош мураббийлиги учун асосий номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Басклар клуби раҳбарияти 43 ёшли германиялик мутахассисни ушбу лавозимда кўрмоқчи.

Терзичнинг сўнгги иш жойи Дортмунднинг «Боруссия» клуби бўлган эди. У ерда мутахассис 2018 йилдан 2024 йилгача ёрдамчи мураббий, бош мураббий ва техник директор лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, у фаолияти давомида «Вест Хэм» ва «Бешиктош» клубларида ҳам меҳнат қилган.

Айни дамда «Атлетик»ни Эрнесто Вальверде бошқариб келмоқда. У 2022 йилдан буён жамоада ишлаб келмоқда ва жорий мавсум якунлангач, клубни тарк этади. Унинг қўл остида жамоа 192 та ўйин ўтказиб, 91 та ғалаба, 43 та дуранг ва 58 та мағлубият қайд этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг