locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тьерри Анри Бундеслига ва АПЛ даражаси ҳақида фикр билдирди

Собиқ футболчи Германия чемпионатини танқид қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тьерри Анри Бундеслига ва АПЛ даражаси ҳақида фикр билдирди
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» ва «Барселона» клубларининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри Германия чемпионати даражаси ҳақида танқидий фикр билдирди. Унинг айтишича, Бундеслиганинг сифати Англия Премьер-лигасидан анча паст, айниқса футболчиларга қўйиладиган талаблар борасида фарқ жуда сезилади.

Анри икки йирик Европа лигаси ўртасидаги фарқларни кузатган ҳолда ўз мулоҳазаларини ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, Бундеслигадан АПЛга ўтган футболчилар мослашув жараёнида катта қийинчиликларга дуч келади. Мутахассис ўйин интенсивлиги ҳамда футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги талабларидаги катта тафовутларга урғу берди.

«Мени ҳар доим Бундеслигадаги футболчилар ҳайратга солган. У ерда вазиятлар жуда кўп яратилади, шунчаки юғуриб ҳам гол ва ассистлар статистикасини тўлдириш мумкин. Премьер-лигада эса бундай эмас — футболчилар жуда тезкор ва сенинг орқангдан қолишмайди. Германиядан Англияга ўтаётганлар учун бу жараён осон эмас», — дейди Анри.

Тьерри Анри ўз профессионал фаолияти давомида ҳеч қачон Германия чемпионатида тўп сурмаган. У 2012 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган, фаолиятининг асосий қисмини Англия, Испания ҳамда МЛСда ўтказган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг