locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Терма жамоамиз Будапештда дастлабки машғулотни ўтказди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига етиб боргач, кеча тунги дастлабки машғулотини ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Терма жамоамиз Будапештда дастлабки машғулотни ўтказди
photo: UFF

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига етиб боргач, кеча тунги дастлабки машғулотини ўтказди.

Машғулот жамоа жойлашган «Глобал» меҳмонхонаси яқинидаги спорт залида бўлиб ўтди. Терма жамоа аъзоларининг саломатлиги жойида, кайфиятлари кўтаринки. Футзалчилар бўлажак ўртоқлик учрашувларини жанговор кайфиятда кутишмоқда.

Ўртоқлик учрашувлари Будаёрш шаҳридаги «Арамис» спорт саройи залида ўтказилади.

17 сентябр
21:30 — Венгрия 🇭🇺 – 🇺🇿 Ўзбекистон

19 сентябр
19:00 — Ўзбекистон 🇺🇿 – 🇭🇺 Венгрия

Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Венгрия матбуоти хабарларига кўра, мазкур баҳслар мезбонлар учун куз фаслида Европа қитъасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Венгрия терма жамоаси икки кун муқаддам Телки шаҳрида йиғинни бошлаган. Мезбонлар таркибига бир қатор янги футболчилар жалб этилган бўлиб, йиғинда 3 нафар дарвозабон ва 13 нафар майдон ўйинчиси иштирок этмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг