Тьери Анри ЖЧ-2026 фаворитларини айтди
«Арсенал» ва «Барселона» клубларининг собиқ ҳужумчиси Тьери Анри 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворитлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Аввало, амалдаги чемпион — Аргентинага катта ҳурмат кўрсатиш лозим. Бу ҳали ҳам жуда кучли жамоа, уларнинг сафида 10-рақам остида Месси тўп тепмоқда. Кейинги ўринда биз, яъни Франция турибмиз. Бизда ажойиб миллий терма жамоа шаклланган, охирги иккита финалга қадар етиб бордик. Ва ниҳоят, Испания. Мени бир нарса ҳайратда қолдиради: таркибда қандай футболчилар бўлишидан қатъи назар, бу жамоа доимо бир хил — ўзига хос жозибадор услубда ўйнайди. Улардaн тўпни олиб қўйиш жуда қийн», — деди Анри.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтади. Дунё биринчилигида тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан 12 та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришади.