locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тьери Анри: «Криштиану ва Лео ўртасидаги рақобат барчани яхшироқ бўлишга мажбур қилди»

Собиқ «Барселона» футболчиси Роналду ва Месси ўртасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» ҳамда «Барселона» клубларининг собиқ ҳужумчиси Тьери Анри Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси ўртасидаги таққослашлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Уларни бир-биридан ажратиш хатодир. Ҳар иккисининг ўйинидан завқланиш имкони бор бўлса, нега одамлар уларни бўлишга ҳаракат қилади? Албатта, мен Лео билан бирга тўп тепганман ва ҳиссий сабабларга кўра унинг номзодини танлайман, бироқ бу ҳеч қачон Криштиануга қарши чиқишимни англатмайди.

Уларнинг ҳар бири — футбол чўққисидир. Улар бошқа сайёрадан келишган. Худди спорт тарихидаги Надал ва Федерер ёки Прост ва Сенна каби, улар ҳам бир-бирларини яхшироқ бўлишга мажбур қилишди. Криш ва Лео рақобатдан ташқари», — деди Анри.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг