locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теренс Кроуфорд WBC камаридан маҳрум қилинди

Америкалик боксчи мутлақ жаҳон чемпиони унвонини йўқотди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теренс Кроуфорд WBC камаридан маҳрум қилинди
ФОТО: Getty Images

38 ёшли, мағлубиятсиз америкалик боксчи Теренс Кроуфорд иккинчи ўрта вазн тоифасидаги WBC чемпионлик камаридан маҳрум қилинди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Қарор сабабларидан бири сифатида Кроуфорднинг WBC белгилаган комиссия тўловини амалга оширмагани кўрсатилди.

У барча WBC чемпионлари каби Сауль Алваресга қарши сентябрь ойидаги жанг учун 300 минг доллар тўлаши керак эди. Маълум қилинишича, бўшаган WBC камарини Ҳамза Шираз ва Кристиан Мбилли ўзаро жангда қўлга киритишга ҳаракат қилишади.

Шу тариқа, Кроуфорд ҳозирда WBA Super, IBF, WBO ва The Ring камарларига эга. Унинг профессионал рекордида 42 ғалаба (31 таси нокаут) бор ва бирорта ҳам мағлубият қайд этилмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг