TerDU клубига Нукусга бора олмагани сабабли техник мағлубият ёзилади
Бунга сабаб сифатида клубдаги молиявий ҳолатнинг барқарор эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Фото: UzPFL
Про лига иштирокчиси TerDU 21-турдан ўрин олган Aral клубига қарши учрашувга бора олмаслигини Лигага маълум қилди. Бунга сабаб сифатида клубдаги молиявий ҳолатнинг барқарор эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Про лига регламентининг 14.8-бандига келиб чиқиб, Лига TerDU клубининг хatini маълумот учун қабул қилди ҳамда учрашувни ўтказиш билан боғлиқ барча режаларни, яъни, учрашув расмийларининг Нукусга сафариni бекор қилди. Регламент асосида Aral — TerDU учрашувида мезбон жамоага 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба, меҳмонларга эса шу ҳисоб билан техник мағлубият ёзилади.