Тер Штегеннинг \"Аякс\"га трансфери барбод бўлиши мумкин
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг Амстердамнинг "Аякс" клубига ўтиши бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Журналист Маттео Мореттонинг маълум қилишича, муаммо фақат солиқ масалалари билан боғлиқ эмас. Томонлар футболчининг маошини клублар ўртасида тақсимлаш борасида келиша олмаяпти. Музокаралардаги кескинлик трансфернинг якуний босқичда барбод бўлиш хавфини оширган.
Ҳозирча 34 ёшли дарвозабон "Барселона" сафида қолиб, жамоанинг мавсумолди йиғинларида иштирок этмоқда. Шунга қарамай, у ёзги трансфер ойнаси якунгача каталонияликлар сафини тарк этиши кутилмоқда.
Тер Штеген 2014-йилдан буён "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келади. У 2025/26-йилги мавсумнинг иккинчи қисмини "Жирона"да ижара асосида ўтказган, бироқ жароҳат сабаб атиги икки учрашувда майдонга тушган.