locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тер Штеген «Жирона»га ўтишга яқин – Романо

Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тер Штеген «Жирона»га ўтишга яқин – Романо
ФОТО: Getty images

“Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўз фаолиятини “Жирона” жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, немис дарвозабони жорий мавсум охиригача ижара асосида “Жирона” сафида тўп суради. Айни пайтда томонлар келишувни якунлаш арафасида.

Маълумот учун, тер Штеген 2014 йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у барча мусобақаларда 423 та учрашувда майдонга тушиб, шулардан 176 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 7 миллион еврога тенг.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг