Тер Штеген январда АПЛ клубига ўтиши мумкин
Немис голкиперининг бозор баҳоси етти миллион евро деб баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
Каталониянинг «Барселона» жамоасига тегишли бўлган немис дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўз фаолиятини Туманли Альбионда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, лондонлик «Тоттенхэм» посбонни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Ўз навбатида, «Барселона» тер Штегенни сотишга тайёр, аммо ҳозирча аниқ музокаралар олиб борилмаган.
Тер Штеген «блауграна» сафида 2014 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йил июни охирида якунланади. Немис голкиперининг бозор баҳоси етти миллион евро деб баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист