Тер Штеген учун АПЛдан таклиф бор
Бирмингемликлар Мартинесга ўринбосар изламоқда.
Фото: Getty Images
"Астон Вилла" Марк-Андре тер Штегенни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг ҳолатидан норози. Чунки унинг бел қисмида муаммолар бор. Шу сабаб у баъзи ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмаяпти.
Германиялик футболчи жорий мавсумда жароҳатидан сўнг "Барса" сафида Испания кубоги доирасида "Депортиво Гвадалахара"га қарши фақат битта ўйинда майдонга тушди (2:0).
Розикжон Султонмуродов
Журналист