locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тер Штеген операция қилинди

«Жирона» «Барселона»дан ижарага олинган дарвозабон ҳолати ҳақида маълумот берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Жирона» клуби матбуот хизмати «Барселона»дан ижарага олинган дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг соғлиғи борасидаги сўнгги маълумотларни очиқлади. Аввалроқ немис посбони тизза ости пайидаги жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан эди.

«Марк-Андре тер Штеген олинган жароҳат сабабли операция қилинди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди, унинг майдонга қайтиш муддати тикланиш жараёнига боғлиқ бўлади. Тезроқ соғайиб кетишингни тилаймиз, Марк!» — дейилади «Жирона»нинг расмий баёнотида.

Тер Штеген 2014 йилнинг ёзидан бери «Барселона» шарафини узлуксиз ҳимоя қилиб келаётган эди. 2026 йилнинг январ ойида дарвозабон ярим йиллик ижара асосида «Жирона» сафига кўчиб ўтди. Немис посбони янги жамоасида бор-йўғи 2 та ўйин ўтказишга улгурди ва ўз дарвозасидан 2 та гол олиб чиқди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг