locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тер Штеген жароҳат олганига қарамай «Жирона»ни тарк этмайди

«Барселона» ижара шартномасини бекор қилмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Дарвозабоннинг жароҳатига қарамай, «Барселона» ва «Жирона» ўртасидаги Марк-Андре тер Штеген бўйича тузилган ижара келишуви муддатидан аввал тўхтатилмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo журналисти Фернандо Поло ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

2 февраль куни 33 ёшли германлик посбоннинг сон қисмида жароҳат олгани маълум бўлди — ташхисга кўра, мушакларнинг ёрилиши ва пайларнинг шикастланиши аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, тикланиш жараёни икки ойгача давом этиши мумкин.

Бундай вазиятда «Жирона» ижарани муддатидан аввал тугатиш ва дарвозабонни «Барселона»га қайтариш ҳуқуқига эга эди. Бироқ Поло аниқлик киритишича, Каталония клуби ижара шартномаси июн ойига қадар ўз кучида қолишини тасдиқлаган. Шу билан бирга, агар зарур бўлса, Тер Штеген реабилитация жараёнини «Барселона» базасида ўташи мумкин бўлади.

Маълумот учун, дарвозабон 21 январь куни «Жирона» сафига ўтган эди ва жамоа таркибида иккита учрашувда — «Хетафе» (1:1) ҳамда «Овьедо» (0:1)га қарши баҳсларда майдонга тушишга улгурди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг