locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тер Штеген машғулотлар вақтида яна жароҳат олди

Жароҳатнинг қанчалик жиддий экани шу ҳафта ичида аниқланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоа машғулотлари вақтида яна жароҳат олди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, жароҳатнинг қанчалик жиддий экани шу ҳафта ичида аниқланади. Таъкидланишича, ушбу ҳолат футболчининг январ ойидаги ижара асосидаги трансферига таъсир кўрсатиши мумкин.

Аввалроқ ОАВда тер Штеген Ла Лига вакили «Жирона»га ижарага ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Марк-Андре тер Штеген 2014 йил июлидан бери «Барселона» сафида тўп суриб келмоқда. 2025/2026 йилги мавсумда у каталонияликлар сафида атиги битта ўйинда — Испания Кубогига майдонга тушган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг