Тер Штеген Каталониянинг бошқа клубига ўтиши мумкин
Унга "Aston Villa" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
ФОТО: Getty images
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Жирона"га ўтишига яқин турибди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Каталония клуби Германиялик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олиш учун максимал даражада ҳаракат қилмоқда ва оптимистик кайфиятда. "Жирона" икки клуб ўртасидаги яхши ишчи муносабатлар келишувни муваффақиятли якунлашга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда тер Штегенга "Aston Villa" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист