Тер Штеген қишки трансферлар вақтида «Барселона» тарк этмоқчи эмас — манба
Германиялик дарвозабоннинг каталонияликлар сафида 2014 йилдан буён тўп сурмоқда.
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг «Барселона» клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген қишки трансфер ойнасида вазиятни кескин ўзгартириш ниятида эмас. Diario Sport’нинг X ижтимоий тармоғидаги хабарга кўра, немис дарвозабони «кўк-анорранглилар»га шуни маълум қилган: у Туркия каби экзотик ёки Англия каби узоқ мамлакатларга кетишни режалаштирмаяпти.
Манбага кўра, тер Штеген Барселонада яшашни давом эттиришни хоҳлайди. Шу боис, дарвозабон учун ягона клубни ўзгартириш варианти — Испания Ла Лигасида ўйновчи Каталониянинг «Жирона»га ижарага берилиш бўлиб қолмоқда.
Марк-Андре тер Штеген «Барселона» сафида 2014 йил июлидан буён тўп сурмоқда. 2025/2026 мавсумида эса дарвозабон «кўк-анорранглилар» либосида фақат Испания Кубогига бирта ўйинда майдонга тушган.
Насрулло Каримов
Журналист