Тер Штеген «Барселона»ни доимий тарк этиши мумкин
«Барселона»га тегишли дарвозабон Марк-Андре тер Штеген катта эҳтимол билан каталонияликлар сафидан доимий равишда кетади. Айни пайтда немис голкипер «Аякс»да ижара асосида тўп тепмоқда. Бу ҳақда Diario SPORT хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Барселона» раҳбарияти тер Штегеннинг «Аякс»даги ижара муддати тугаганидан кейин уни доимий трансфер қилиш имкониятига ишонмоқда. Каталония клубида немис дарвозабони Нидерландияда ўз қийматини намойиш эта олган, деган фикр бор.
Шунингдек, «Барселона»да тер Штегеннинг «Аякс»даги ўйинлари унга қизиқиши мумкин бўлган клубларни жалб этишга ёрдам беришини кутмоқда. Шу тариқа каталонияликлар футболчини сотиш орқали трансфер маблағларига эга бўлишни режалаштириши мумкин.
34 ёшли тер Штеген жорий мавсумда «Аякс» сафида барча мусобақаларда саккизта учрашувда иштирок этди. Ушбу баҳсларда немис голкипери 13 та гол ўтказиб юборди ва икки марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Тер Штегеннинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойига қадар мўлжалланган.