locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тер Штеген \"Барселона\"дан \"Аякс\"га ўтади ва шу ҳафта охирида шартнома имзолайди - Романо

“Барселона” футболчининг маошининг асосий қисмини тўлашда давом этади, бу эса трансфернинг амалга ошишида муҳим омил бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген фаолиятини Нидерландида давом эттиради. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, германик посбон “Аякс”га ўтишга рози бўлган ва томонлар барча асосий шартлар бўйича келишувга эришган.

Маълумотларга кўра, тер Штеген дам олиш кунлари Амстердамга бориб, тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг ижара шартномасига имзо чекади. “Барселона” футболчининг маошининг асосий қисмини тўлашда давом этади, бу эса трансфернинг амалга ошишида муҳим омил бўлди.

34 ёшли дарвозабон 2014-йилдан буён “Барселона” сафида тўп суриб, клуб билан УЕФА Чемпионлар лигаси, Ла Лига, Испания Кубоги ва бошқа кўплаб совринларни қўлга киритган. Энди у янги мавсумни “Аякс” сафида ўтказиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг