Тер Штеген «Барселона»даги жамоадошлари билан хайрлашди
Немис посбони тез орада «Жирона» билан шартнома имзолайди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген клубнинг машғулот базасида жамоа аъзолари билан хайрлашди. Тез орада «кўк-анорранглилар» футболчилари Чехиянинг «Славия» клубига қарши Чемпионлар лигаси 7-тур учрашувига жўнаб кетади, немис дарвозабони эса «Жирона» билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбага кўра, тер Штеген Чехияга бормайди, шунда трансфер жараёни хавфсиз бўлади. «Барселона» ва «Жирона» дарвозабонни 30 июнгача ижарага бериш бўйича келишувга эришган.
Аввалроқ ОАВда тер Штеген ижара даврида «Жирона»даги маошининг катта қисмини «Барселона» тўлаб туриши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бу янги клуб учун унинг 17 миллион евролик ойлиги қийин бўлгани билан боғлиқ.
Насрулло Каримов
Журналист