Тер Штеген «Аякс»га ўтиши мумкин
Томонлар келишувга яқин турибди.
ФОТО: Getty images
“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген фаолиятини “Аякс”да давом эттириши мумкин.
Инсайдер Жанлуижи Лонгарининг маълум қилишича, Амстердам клуби 34 ёшли немис посбонининг тўлиқ трансфери бўйича «Барселона» билан музокаралар олиб бормоқда ва томонлар келишувга яқин турибди.
Аввалроқ клублар футболчини ижара асосида ўтказиш вариантини кўриб чиққан эди. Бироқ ҳозирги вақтда музокаралар доимий трансфер юзасидан давом этмоқда.
Тер Штеген 2014 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келади. У 2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини “Жирона”да ижарада ўтказди, аммо жароҳати туфайли атиги икки учрашувда майдонга тушди.
Маълумот учун, «Аякс» келаси мавсумда Конференциялар лигасида иштирок этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист