Тео Эрнандес \"Ал-Ҳилол\"нинг таклифини рад этиши мумкин
Футболчи Европада қолишни истамоқда
Фото: Getty Images
“Милан” ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Тео Эрнандес Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига ўтмаслиги мумкин, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, шартнома шартлари бўйича томонлар келиша олишмаган. Тео якуний қарорга келмаган.
Қайд этилишича, “Ал-Ҳилол” бошқа футболчиларни кузатишга киришиши мумкин.
Олдинроқ ОАВда “Милан” ва “Ал-Ҳилол” 30 миллион евролик трансфер бўйича келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўтган мавсумда Эрнандес барча турнирларда 49та ўйинда қатнашиб, 5та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.