locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Теннисчиларимиз «Ролан Гаррос» турнирида қатнашишади

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Теннисчиларимиз «Ролан Гаррос» турнирида қатнашишади
Фото: Olympic.uz

24-май – 7-июн кунлари теннис оламидаги энг нуфузли стартлардан бири – “Ролан Гаррос” турнири бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу мусобақанинг саралаш баҳслари ўтказилмоқда.

Мамлакат теннис федерациясининг маълум қилишича, унда ўзбекистонлик ракетка усталари ҳам иштирок этишади. Жаҳон тасниф жадвалида 89-поғонани эгаллаб турган Камила Раҳимова турнирнинг асосий даврасига тўғридан-тўғри йўл олган.

Мария Тимофеева (119) ҳамда Полина Кудерметова (125) эса иштирокларини саралаш босқичидан бошлашади. Бугун теннисчиларимиз квалификациянинг илк даврасида қуйидаги рақибларига қарши кортга чиқишади:

Мария Тимофеева – Брейс Кеденс (Канада, 202)
Полина Кудерметова – Анук Коверманс (Нидерландия, 158)

Шунингдек, ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда 18-рейтингида жойлашган Никита Белозерцев ҳам қатнашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг