locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тен Хаг Нидерландия терма жамоасини бошқармаслигини айтди

Мураббий "Твенте"даги фаолиятини давом эттирмоқчи
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тен Хаг Нидерландия терма жамоасини бошқармаслигини айтди
ФОТО: Getty images

Эрик тен Хаг Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига даъвогар бўлмаслигини маълум қилди.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози айни пайтда барча эътиборини «Твенте» клубидаги техник директорлик фаолиятига қаратаётганини таъкидлади.

Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи Роналд Куман жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг терма жамоани тарк этгач, унинг ўрнига номзодлар қаторида Тен Хагни ҳам кўриб чиққан эди.

«Мен бу лавозим учун мавжуд эмасман. Бу қарорни онгли равишда қабул қилдим. Камида кейинги икки йил давомида фақат шу ишимга тўлиқ эътибор қаратишни истайман. Менга бу ер ёқади ва клубнинг янада ривожланишига ёрдам беришни хоҳлайман», — деди Тен Хаг AD нашрига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг