locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тен Хаг: «Мени имконият бермасдан истеъфога чиқаришди, Алонсо билан ҳам шундай бўлди»

Нидерландиялик мутахассис ўзи ва Хаби Алонсо истеъфоси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Байер» клубининг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг Леверкузен жамоасидан истеъфога чиқарилгани ҳақида фикр билдирди. У бу борада аввалроқ мадридлик «Реал» бош мураббийлигидан бўшатилган Хаби Алонсони ҳам эслаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо ўтмишда «Байер»ни бошқарган, тен Хаг эса «Манчестер Юнайтед»да ишлаган. Ҳозирда Эрик тен Хаг Нидерландиянинг «Твенте» клубида техник директор лавозимида фаолият юритмоқда.

«Мени ўз услубим ишлашини исботлаш учун имконият бермасдан истеъфога чиқаришди. Агар менинг резюмемга қарасангиз, у доим етарлича кучли бўлганини кўрасиз. Ишга ёндашувим деярли ҳар доим муваффақият келтирган. Албатта, бундай ҳолат кўнгилни хира қилади, аммо футбол олами шундай.

Хаби Алонсо ва «Реал»га қаранг. У билан ҳам худди шундай бўлди, ҳолбуки у топ-даражадаги мураббий. Бу деярли ҳамма билан содир бўлади», — дея тен Хагнинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри.

Маълумот учун, Эрик тен Хаг 2025 йил сентябр ойида «Байер» клубини тарк этган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг