locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тeмур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасига хайрлашув мактуби ёзди

У ўзининг инстаграм саҳифасида жамоа билан хайрлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тeмур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасига хайрлашув мактуби ёзди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе ўзининг инстаграм саҳифасида жамоа билан хайрлашди.

"Миллий жамоадаги фаолиятим ниҳоясига етди. Бу йиллар ҳиссиётлар, ғалабалар ва унутилмас тажрибалар билан тўла бўлди. Футболчилар, жамоа штаби ва федерацияга ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Айниқса, мухлисларга — доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат. Бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Жамоага келгусидаги ўйинларда омад ва янги ютуқлар тилайман”, деб ёзади Кападзе.

Маълумот учун, Кападзе 2025 йилнинг январь ойидан 6 октябрга қадар миллий терма жамоани бошқарган. Шу даврда у 9 та учрашув ўтказиб, 5 тасида ғалаба, 4 тасида эса дуранг қайд этган. Кейинчалик Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Фабио Каннаварога ёрдамчи бўлиб фаолият олиб борди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг