locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Темми Абрахам учта асосий евроқубокда ғолиб чиққан иккинчи футболчига айланди

Аввалроқ «Астон Вилла» Европа Кубоги соҳиби бўлганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Астон Вилла» ҳужумчиси Темми Абрахам УЕФА Европа лигаси 2025/2026 йилги мавсуми финалида Германиянинг «Фрайбург» клуби устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг, фаолияти давомида учта асосий евроқубокда зафар қучган тарихдаги иккинчи футболчига айланди. Бу ҳақда бирмингемликлар клуби расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Муқаддам англиялик форвард 2020/2021 йилги мавсумда «Челси» сафида Чемпионлар Лигасида, 2022 йилда эса «Рома» билан Конференциялар лигасида ғолибликни қўлга киритган эди. Футбол тарихида бундай кўрсаткични қайд этган илк футболчи Абрахамнинг собиқ жамоадоши, айни пайтда «Марсел» шарафини ҳимоя қилаётган Эмерсон Палмьери ҳисобланади.

Маълумот учун, Темми Абрахам қишки трансфер ойнасида Туркиянинг «Бешиктош» клубидан «Астон Вилла» сафига келиб қўшилган эди. У инглиз жамоаси сафида ҳозиргача 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг