locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тедеско «Фенербахче» билан 11 ўйиндан бери ютқазмаяпти

Бу даврда жамоа 8 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тедеско «Фенербахче» билан 11 ўйиндан бери ютқазмаяпти
ФОТО: Getty images

"Фенербахче" Тедеско қўл остида икки ойдан бери ютқазмаяпти.

Доменико Тедеско бошчилигидаги "Фенербахче" кетма-кет 11 ўйинда мағлубиятга учрамади.

Турк клуби Европа Лигаси доирасида ўз майдонида "Ференцварош" (1:1) билан дуранг ўйнади.

Бельгия терма жамоаси собиқ мураббийи бошчилигидаги "Фенербахче"нинг мағлубиятсиз серияси 24 сентябрдан буён давом этмоқда. Бу даврда жамоа 8 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этди.

“Канарейкалар” клуби Туркия чемпионатида 2-ўринда бораётган "Фенербахче" ўзидан бир очко кўп жамғарган "Галатасарой"ни қабул қилади. Ўйин 1 декабрь куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг