locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тажрибали Бранко Чирич Андижоннинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи

"Астана" билан мамлакат чемпионлигига ва Кубокка эришган. Қолаверса, у Европа ҳамда Конференциялар лигасида ҳам иштирок этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тажрибали Бранко Чирич Андижоннинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи
photo: Andijon fk

"Андижон" клуби мураббийлар штабига янги мутахассис қўшилди. Эндиликда сербиялик тажрибали мутахассис Бранко Чирич жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида иш бошлади.

У 1983 йилнинг 21 май санасида таваллуд топган. Чиричнинг сўнгги клуби Қозоғистоннинг "Астана" клуби ҳисобланади. Шунингдек, Вождовас (Сербия), Актау (Қозоғистон), Раднички (Сербия), Чукарички (Сербия) каби клубларда ҳам жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаган.

"Астана" билан мамлакат чемпионлигига ва Кубокка эришган. Қолаверса, у Европа ҳамда Конференциялар лигасида ҳам иштирок этган.

Чирич тажрибали мутахассис бўлиб, эндиликда футболчиларимиз жисмоний ҳолатини янада яхшилаб боради.

Бранкони жамоамизда хуш кўрдик!", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг