locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тартиб-интизом қўмитаси қарори: Амаду Думбуя 3та ўйинга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, «Динамо» яримҳимоячиси Амаду Думбуя 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тартиб-интизом қўмитаси қарори: Амаду Думбуя 3та ўйинга дисквалификация қилинди
photo: Dinamo fk

Тартиб-интизом қўмитаси қарори: Амаду Думбуя 3та ўйинга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, «Динамо» яримҳимоячиси Амаду Думбуя 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Суперлига» 13-тури доирасидаги «Сурхон» - «Динамо» (1:2) ўйинининг 61-дақиқасида «Динамо» футболчиси Амаду Думбуя тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг ҳимояланмаган қисмига босиб олгани учун қизил карточка билан жазоланди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан Амаду Думбугяга нисбатан 3та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва 3 миллион сўм жарима интизомий чораси қўлланилсин», – дейилади ЎзПФЛ тартиб-интизом қўмитаси йиғилиши баёнотида.

Шу тариқа, «Қўқон-1912» ва «Нефтчи»га қарши ўйинларни ўтказиб юборган Думбуя «Локомотив» билан баҳсда ҳам майдонга туша олмайдиган бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг