Тареми \"Интер\"ни тарк этишга тайёр
Фото: Getty Images
“Интер” ёзда ҳужумчи Меҳди Тареми билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда TUTTOmercatoWEB хабар берди.
Тареми ўтган июль ойида 3 йиллик шартнома асосида "Милан"га кўчиб ўтганди. У 43 та ўйинда 3 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган, аммо бу кўрсаткичлар “нерадзуррилар” раҳбариятини ҳайратда қолдирмаган.
Туркиянинг “Бешиктош” клуби аллақачон трансфер бўйича таклиф билан чиққан, Туркиянинг бошқа бир клуби “Фенербахче” ҳам Меҳдини фаол кузатиб бормоқда. Бундан ташқари, Тареми Премьер-лига вакиллари: “Ноттингем Форест” ва “Фулхем”нинг "радарида".
"Интер" 2024/25 йилги мавсумни совринларсиз якунлаб, А Серияда 2-ўринни эгаллади, шунингдек, Чемпионлар Лигаси финалида "ПСЖ"дан йирик мағлубиятга учради (0:5).
Розикжон Султонмуродов
Журналист