Тарделли: «Роналду ҳозирги ҳолатида захирада ўтириши керак»
Италиялик собиқ футболчи Криштиануни танқид қилди.
ФОТО: Getty images
Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Марко Тарделли Криштиану Роналдунинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман, аммо Роналду ҳозирги ҳолатида захира ўриндиғида ўтириши мумкин. У энди майдонда ҳал қилувчи фарқни ярата олмаяпти. Кўриниб турибдики, Португалия терма жамоасидаги шериклари ҳам ҳозир унга аввалгидек ишонмаяпти», — деди Тарделли. Бу ҳақда журналист Николо Скира маълум қилди.
Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичини 5 очко билан К гуруҳида иккинчи ўринда якунлади. Гуруҳда биринчи ўринни Колумбия эгаллади.
Португалия 1/16 финалда Хорватияга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 3 июль куни бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист