locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Танташев Малайзияда ўтадиган Элит ОЧЛ баҳсини, Лутфуллин Иорданиядаги ОЧЛ-2 ўйинини бошқаради

Бу баҳслар 17 феврал санасига белгиланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Танташев Малайзияда ўтадиган Элит ОЧЛ баҳсини, Лутфуллин Иорданиядаги ОЧЛ-2 ўйинини бошқаради
Фото: UzFHM

Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит Чемпионлар Лигаси ва Осиё Чемпионлар Лигаси-2 мусобақалари доирасидаги навбатдаги беллашувларда фаолият олиб боришади, деб хабар беради OʼzFHM.

Элит ОЧЛ 8-тури доирасида 17 феврал куни Малайзиянинг Жоҳор шаҳрида бўлиб ўтадиган «Жоҳор Дарул Таъзим» (Малайзия) — «Виссел Кобе» (Япония) жамоалари ўртасидаги баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради.

Бош ҳакам: Илгиз Танташев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.
Тўртинчи ҳакам: Аскер Нажафалиев
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

ОЧЛ-2 1/8 финали доирасида 17 феврал куни Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ал Ҳусайн» (Иордания) — «Истиқлол» (Эрон) жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради.

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
AVAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг