Талғат Байсуфинов Қозоғистон миллий жамоасининг тўлақонли бош мураббийига айланади
Мутасадди жамоани 2025 йилнинг сентябридан буён бошқариб келаётганди.
ФОТО: Getty Images
Sports24.kz хабарига кўра, Талғат Байсуфинов Қозоғистон миллий терма жамоасининг тўлақонли бош мураббийи этиб тайинланади.
2025 йил сентябридан бери Байсуфинов жамоани вақтинча бошқариб келаётган эди. Томонлар яқин кунларда шартнома имзолашади.
57 ёшли мураббий раҳбарлигида Қозоғистон миллий жамоаси 4 та ўйин ўтказди, шулардан 3 таси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичига тўғри келади. Жамоа J гуруҳида 4-ўринни эгаллаб, мундиалнинг финал босқичига чиқа олмади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июлидан 2025 йил январигача Қозоғистон миллий жамоасини Станислав Черчесов бошқарган эди.
Насрулло Каримов
Журналист