«Талабалар лигаси»нинг Тошкент шаҳар босқичининг 2-тур баҳслари якунланди
Тошкент шаҳридаги 32 та олий таълим муассасаси жамоалари 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашмоқда.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан, Президентнинг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Талабалар лигаси” мусобақаси ташкил этилган.
Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлиб ўтаётган Тошкент шаҳар босқичининг 2-тури якунланди.
Мазкур босқичда Тошкент шаҳридаги 32 та олий таълим муассасаси жамоалари 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашмоқда.
Маълумот учун, “Талабалар лигаси” мусобақасининг Республика босқичи жорий йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист