“Талабалар лигаси” мусобақасининг Республика босқичи якунланди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: UzbekistanFA
Андижон шаҳрида олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган футзал бўйича “Талабалар лигаси” мусобақасининг Республика босқичи ўз якуннига етди.
Ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Ушбу босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 16 жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда иштирок этишди.
Ўтказилган қизғин баҳслар натижасига кўра, Андижон давлат университети жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Фарғона давлат университети жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Қарши давлат университети вакиллари учинчи ўринга сазовор бўлди.