Сурхондаёда «Ҳоким олимпиадаси» мусобақалари давом этмоқда
Термиз шаҳрида спорт курашлари ҳамда гандбол бўйича “Ҳоким олимпиадаси” мусобақаларининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан сараланган ёш спортчилар иштирок этиб, спорт курашлари ҳамда гандбол йўналишларида ўзаро беллашишди. Мусобақалар давомида иштирокчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлиги, тезкорлиги ҳамда жамоавий ҳаракатлари алоҳида эътиборга сазовор бўлди.
Спорт курашлари баҳсларида ёш полвонлар турли вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб бораётган бўлса, гандбол мусобақаларида жамоалар муросасиз ва қизиқарли учрашувлар орқали ўз маҳоратини намоён этди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиб спортчилар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.