locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Сурхон\" жароҳатланган футболчиси ҳақида маълумот берди

У "Нефтчи" билан ўйинда жароҳат олганди.
"Сурхон" жароҳатланган футболчиси ҳақида маълумот берди
Фото: Сурхон ПФК

"Сурхон" форварди Муҳаммад-Али Абдураҳмонов Суперлига 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" билан баҳсда жароҳатланди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жароҳат у қадар жиддий эмас.

"85-дақиқада жамоамиз аъзоси Муҳаммад-Али Абдураҳмонов чап болдир олди ўрта учлик юзаси йиртилган жароҳат, тубида суяк кўриниши ташхиси билан тез тиббий ёрдам машинасида биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилди.

Шифокорларнинг ҳулосасига кўра, ҳужумчимиз жиддий жароҳат олмаган. Бироқ унинг тезда майдонга қайтиши янада жиддийроқ жароҳатга олиб келиши мумкин. Шу сабабли Абдураҳмонов тикланиш жараёнидан ўтиши лозим. "Сурхон" тиббий департаменти раҳбари Бахтиёр Мирсагатовнинг баҳолашича, Абдураҳмонов 2 ҳафтада сафга қайтади", – дейилади хабарда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг