Сурхон U15 иштирокидаги учрашув ва ЎФА техник директори Ги Киаланинг ташрифи
PHOTO: Telegram
Бугун "Сурхон Арена" захира стадионида Сурхон ёшлар жамоаси ва ЎФА Академиясининг Сурхондарё филиали ўртасида назорат ўйини бўлиб ўтди. Жамоамиз таркиби клубимиз академияси тарбияланувчилари, хусусан Ориф Оноров шогирдларидан иборат эди

Ушбу ўйин нафақат минтақада, балки бутун Ўзбекистон футбол мутахассисларининг эътиборини тортди. Ўйинни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси техник директори Ги Киала ва Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бош мураббийи, Германиялик мутахассис Ларс Хооп томоша қилди

Бундан ташқари, Ги Киала стадионимиз ҳақида илиқ таассурот билдирди ва бу ерда нафақат асосий жамоа, балки ёшлар жамоалари учун ҳам яратилган шароитларни юқори деб баҳолади
Иброҳим Жалолов
Редактор