«Сурхон» раҳбариятида ўзгариш амалга оширилди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
ФОТО: Getty images
“Сурхон” профессионал футбол клуби директори лавозимида фаолият юритиб келган Акмал Ҳусанбаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда “Сурхон” профессионал футбол клуби директори вазифасини Нурали Нуруллаев бажарувчи этиб тайинланди.
“Сурхон” профессионал футбол клуби Акмал Ҳусанбаевга клуб ривожи йўлида олиб борган самарали фаолияти учун миннатдорлик билдиради ҳамда келгуси фаолиятида улуғ муваффақиятлар тилайди", — дейилади клуб хабарда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист