locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сурхон» — «Динамо» ўйини Самарқанд шаҳрида ўтказилади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сурхон» — «Динамо» ўйини Самарқанд шаҳрида ўтказилади
Фото: UzPFL

Термиздаги «Сурхон» арена стадиони майсаси аянчли ҳолатга келиб қолганлиги туфайли, Лига мазкур стадионни Суперлига учрашувларини қабул қилувчи стадионлар рўйхатидан чиқарди.

Ўз навбатида, «Сурхон» Суперлига регламентига зид равишда расмий учрашув стартига 20 кун вақт қолгунига қадар ҳам Суперлига 13-туридан ўрин олган «Динамо»га қарши учрашув ўтиши режалаштирилган стадион масаласида Лигага расмий таклиф киритмади. Шундан келиб чиқиб, мазкур беллашув Сурхон клубининг номинал мезбонлиги остида Самарқандаги «Динамо» стадионида ўтказилади.

Маълумот учун, Суперлига жорий мавсумида худди шундай сабаб оқибатида 3-тур доирасидаги «Машъал — Қизилқум», 4-тур доирасидаги «Сўғдиёна» — «Пахтакор» ҳамда 7-тур доирасидаги Насаф — Бухоро учрашувлари рақиб майдонига кўчирилганди. «Сурхон» — «Динамо» беллашуви бу борада ҳисоб бўйича тўртинчиси ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг