locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сурхон» дарвозабони «Хоразм»га ўтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Сурхон» дарвозабони «Хоразм»га ўтди
Фото: Сурхон ПФК

"Сурхон" дарвозабони Артём Потапов фаолиятини Суперлиганинг бошқа бир клубида давом эттиради.

Термизликлар матбуот хизмати хабарига кўра, 31 ёшли россиялик голкипер ижара асосида "Хоразм"га ўтди.

Потапов жорий мавсумда жами 10 та ўйинда 9 та гол ўтказиб юборди ва 3 бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” жамоаси биринчи давра якунига етганидан сўнг бир нечта футболчилари билан хайрлашди. Хусусан, жамоани Жаҳонгир Абдусаломов, Дмитрий Плетнёв, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Абдуғафур Ҳайдаров ва Кирилл Колесниченко тарк этди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг