\"Сурхон\" билан \"Сурхон\" ўртоқлик ўйини ўтказди
Айни кунларда бутун дунё бўйлаб FIFA кунлари давом этмоқда. Суперлига жамоалари жисмоний ҳолатларини ушлаб туриш мақсадида ўзаро ўртоқлик учрашувлари ташкил этмоқда. Баъзи жамоалар эса қўшни давлатларда бир неча кунлик машғулотларни олиб бормоқда. “Сурхон” жамоаси ҳам FIFA кунларидаги бўш вақтдан унумли фойдаланган ҳолда бу сафар ўзаро иккига бўлинган ҳолда назорат баҳсини ташкил қилди.
"Бугун жамоамиз икки томонлама ўйин ўтказди, унда футболчилар икки жамоага бўлинди. Ушбу ўйин мақсади футболчиларнинг тактик саводхонлигини ошириш ҳамда жамоавий ҳаракатларда ўзаро тушунишни мустаҳкамлашдан иборат эди",- деб ёзилади Термиз шаҳрининг бош жамоаси расмий саҳифаларида.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни Sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.