locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлиганинг Мундиалдан кейинги тақвимида ўзгаришлар кутилмоқда

20 июлдан бошлаб Суперлиганинг 12-тур баҳслари старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлиганинг Мундиалдан кейинги тақвимида ўзгаришлар кутилмоқда
Фото: Локомотив ПФК

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ЖЧ-2026 якунидан кейинги тақвим юзасидан маълумот берди. Режага кўра, жаҳон чемпионати финали 19 июл куни ўтказилади ва ёзги танаффус шу сана билан якунланади. 20 июлдан бошлаб Суперлиганинг 12-тур баҳслари старт олади.

ОФК томонидан клублар мусобақалари квоталари қайта тақсимланаётгани сабаб Лига ҳозиргача аниқ саналарни эълон қилмаганди. Эндиликда Ўзбекистоннинг уч клуби сентябрь ойидан старт оладиган Элит Чемпионлар лигаси ҳамда Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичида иштирок этиши кутилмоқда.

Аввалги қуръага кўра, «Пахтакор» Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичида қатнашиши белгиланган эди. Бироқ энди клуб Элит Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этиши мумкин. Катта эҳтимол билан тошкентликлар саралаш учрашувини БААда ўтказади. Ғалаба қозонилса — асосий босқич, мағлубиятга учралса — «Насаф» билан бирга Чемпионлар лигаси 2 гуруҳида иштирок этади.

Шунингдек, илгари 11 август санасига белгиланган ўйин тақвими ҳам ўзгаради. Сабаби, «Пахтакор» айнан шу куни сафарда халқаро баҳсда майдонга тушади.

Шу боис Лига 20 июлдан 30 августгача бўлган зич тақвимни оптималлаштириш устида ишламоқда. Хусусан, «Пахтакор»нинг «Бухоро»га қарши 16-тур учрашуви аввалроқ санага кўчирилиши мумкин.

Айни пайтда Лига июл ойидан кейинги барча баҳслар тақвимини ишлаб чиқмоқда. Тез орада расмий сайт орқали аниқ саналар эълон қилиниши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг