Суперлигага номзод ҳакамлар Фарғона вилоятида ўқув-машғулот йиғинига киришди
Мазкур йиғин доирасида ҳакамлар 28-январдан старт оладиган “Ҳоким кубоги” мусобақаси учрашувларида фаолият олиб бориб, амалий тажрибаларини янада оширади.
photo: UzFHM
Суперлигага номзод бўлган, Про лигада фаолият олиб борувчи бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамларнинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини Фарғона вилоятида давом этмоқда. Ҳакамлар белгиланган манзилга етиб келиб, назарий машғулотларга киришди.
Йиғин давомида ҳакамлар учун замонавий ҳакамлик талаблари, ўйин қоидаларига киритилган сўнгги ўзгаришлар, баҳсли вазиятларни таҳлил қилиш ҳамда амалий фаолиятга оид муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинмоқда.
Мазкур йиғин доирасида ҳакамлар 28-январдан старт оладиган “Ҳоким кубоги” мусобақаси учрашувларида фаолият олиб бориб, амалий тажрибаларини янада оширади. Ушбу ўйинлар ҳакамларнинг жисмоний, назарий ва психологик тайёргарлигини синовдан ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор