Суперлигада фаолият олиб бораётган бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар иштирокида VAR симуляторига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Машғулотлар давомида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича амалий машқлар ўтказилиб, ўйин жараёнида учрайдиган мураккаб вазиятлар видеолавҳалар орқали таҳлил қилинди.
photo: UzFHM
Суперлигада фаолият олиб бораётган бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар иштирокида VAR симуляторига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Машғулотлар давомида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича амалий машқлар ўтказилиб, ўйин жараёнида учрайдиган мураккаб вазиятлар видеолавҳалар орқали таҳлил қилинди. Қарор қабул қилиш жараёнидаги муҳим жиҳатлар, ҳакамлар ва VAR операторлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, протокол талаблари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Семинар ҳакамларнинг VAR тизими билан ишлаш кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, баҳсли вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш даражасини оширишга қаратилди. Ушбу ўқув жараёни янги мавсумда ўйинларнинг адолатли ва юқори савияда ўтказилишига хизмат қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор