locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди

Бугунги кунга қадар "Хоразм" ва "Сурхон" клублари уй стадионларида VAR тизими тўлиқ ўрнатиб бўлинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди
Фото: ЎФА

Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида, мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Айни пайтда "Нефтчи" клубининг уй стадиони — "Истиқлол" мажмуасида VAR техникаларини жойлаштириш ва созлаш жараёни кетмоқда.

Режага асосан, кейинги босқичларда "Андижон", "Бухоро" ҳамда "Сўғдиёна" клублари стадионлари босқичма-босқич ушбу тизим билан жиҳозланади.

Бугунги кунга қадар "Хоразм" ва "Сурхон" клублари уй стадионларида VAR тизими тўлиқ ўрнатиб бўлинган.

Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази мутахассислари томонидан ушбу техник қурилмаларни ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишчи ҳолатга келтириш жараёнлари бевосита амалга оширилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш ва ўзбек футболининг халқаро стандартларга мослигини оширишга хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг