Суперлига. Ўзбек «Эл-Класико»сида «Пахтакор» «Нефтчи»дан устун келди
Жамоалар очколар бўйича тенглашиб олишди.
Фото: Пахтакор ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Пахтакор” ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида кечган ўзбек “Эл-Класико”сида “Пахтакор” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 22-дақиқада Достон ҳамдамов томонидан очилди. Ушбу вазиятда бурчакдан етказилган узатмадан сўнг жарима майдони Ичида саросима юзага келди. Вазиятдан унумли фойдаланган Ҳамдамов “Пахтакор”нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 15 тага етказиб, пешқадам «Нефтчи»га етиб олди.
Суперлига, 6-тур
Нефтчи – Пахтакор 0:1
Гол: Ҳамдамов 22.
Розикжон Султонмуродов
Журналист