locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига юлдузлари: энг қиммат футболчилар номи маълум қилинди

Акмал Мозговой ва Абдувохид Нематов трансфер баҳоси бўйича пешқадамлик қилмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига юлдузлари: энг қиммат футболчилар номи маълум қилинди
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон Суперлигасида тўп сураётган футболчиларнинг бозор баҳоси янгиланиб, “Насаф” ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой 1,5 миллион еврога баҳоланди. Бу кўрсаткич уни “Локомотив” дарвозабони Абдувохид Нематов билан тенглаштирди — улар ҳозирда Суперлиганинг энг қиммат футболчилари ҳисобланади.

Мозговой шу билан нафақат Суперлигада, балки Марказий Осиё минтақасидаги энг қиммат майдон ўйинчисига айланди. Унинг трансфер баҳоси 200 минг еврога ошди. Нематов эса таджикистонлик Рустам Ятимов билан бирга минтақанинг энг юқори баҳоланган дарвозабонлари қаторида қолмоқда.

“Навбахор”нинг бразилиялик ҳимоячиси Гедешнинг баҳоси ҳам 0 евро ҳолатидан 400 минг еврогача кўтарилди. Илгари унинг баҳоси 1 миллион евро бўлган, кейинчалик паст лигадаги ўйинлари туфайли вақтинча “обнуланган” эди.

Шунингдек, Жиянов ва Норчаев каби ёш футболчиларнинг нархида ижобий ўсиш кузатилмоқда. Бу уларнинг миллий чемпионатда ҳам ривожланиши мумкинлигини кўрсатади.

Бироқ, баъзи футболчиларнинг баҳоси пасайган. “Пахтакор” сафидаги бразилиялик легионерлар ва Диёр Холматов шулар жумласидандир. 22 ёшли Холматовдан катта сакраш кутилганди, бироқ охирги янгиланишларда унинг трансфер баҳоси тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг катта трансфер — Одил Аҳмедовнинг 2011 йилда “Пахтакор”дан “Анжи”га 7 миллион еврога ўтиши ҳисобланади. Бу кўрсаткич ҳанузгача рекорд сифатида қолмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг